Аъзамов ва Турсунов "Пахтакор" билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
7 дек 2023
Марказий ҳимоячилар Шерзод Аъзамов ва Достонбек Турсуновнинг "Пахтакор" билан шартномаси якунига етди.

Достонбек Турсунов якунланган мавсумда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Бундан ташқари, 5 та сариқ карточка ва 1 та қизил карточкага лойиқ кўрилди. 

Шерзод Аъзамов эса бу йил жароҳати боис умуман майдонда кўриниш бермади.  

Эслатиб ўтамиз, Аъзамов "Пахтакор" билан 5 та, Турсунов эса 2 та чемпионликка эришди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia