"Манчестер Сити" Айт Нурига қизиқмоқда

Alisher
10 июн 2022
"Вулверхэмптон" ҳимоячиси Райан Айт Нури "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасида.

"Шаҳарликлар" французни ёзги трансфер ойнасида харид қилмоқчи.

"Вулверхэмптон" ўз футболчисини сотмоқчи эмас ва уни сақлаб қолмоқчи. "Бўрилар" ҳатто Айт Нурининг трансфери борасида катта таклифларни ҳам қабул қилмайди.

Айт Нури ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic