Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финали Достон Мирзараимовга ишониб топширилди

Sherzod Nurmatov
4 ноя 2022
5 ноябрь куни Қарши шаҳрида аёллар жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финал баҳси бўлиб ўтади.

Унда Тошкентнинг "Бунёдкор-W" жамоаси Қаршининг "Севинч" клубига қарши баҳс юритади.

Мазкур беллашувни Достон Мирзараимов бошқариб боради. Унга қанотларда Маҳмуд Турдиев ва Феруз Достонов ёрдамлашади. Захира ҳаками – Шуҳрат Ражабов.

Ўзбекистон Кубоги. Финал

5 ноябрь, шанба

"Бунёдкор-W" – "Севинч"

Қарши. "Марказий" стадиони. 16:00

Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Шуҳрат Ражабов

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Аделя Курмаева


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази