UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0

Аёллар футзали: Бу йилги чемпионатда қатнашиш учун ҳозирча 4та жамоа истак билдирди Янгиликлар

Аёллар футзали: Бу йилги чемпионатда қатнашиш учун ҳозирча 4та жамоа истак билдирди

Теглар :  Аёллар футзали
Мамлакатимизда аёллар футболи бўйича мавсум ҳар йили январь ойида футзал чемпионати билан старт олар эди.

Бу йил маълум сабабларга кўра мусобақа муддати февраль ойига белгиланди. Шу ойнинг иккинчи ўн кунлигида бошланадиган ва 14-маротаба ташкиллаштириладиган мамлакат чемпионатида иштирок этиш учун айни пайтда Қаршининг “Севинч”, Олмалиқнинг АГМК, Бекободнинг “Металлург” ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоалари истак билдиришган. Иштирокчиларнинг умумий сони саккизтагача бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 марта ўтказилган чемпионатнинг барида “Севинч” жамоаси кичик олтин медаллар соҳиби бўлишган. Ўзбекистон Кубоги ўйинлари эса 11 маротаба ташкил этилган, шундан ўнтасида қаршиликлар бош соврин эгаси бўлган, бир маротаба бош мукофот Зарафшон шаҳрининг “Строитель” жамоасига насиб этган.

Аввалги чемпионатлардан фарқли ўлароқ, бу йилгиси пойтахтдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика