Аёллар футболи. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб қилди

5 апр 2021, 19:21
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасининг Олмалиқдаги ўқув-машғулот йиғинлари давом этади.

Баҳром Норсафаров шогирдлари бугун Ҳиндистон аёллар миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказишди. Бироз аввал якунига етган баҳс тақдирини Мафтуна Шойимова томонидан 87-дақиқада урилган гол ҳал қилди. Ҳамюртимиз ҳиндлар дарвозасига жарима зарбасидан йўл топишни уддалади.


Ўзбекистон 1:0 Ҳиндистон

Гол: Мафтуна Шойимова

Ўзбекистон: Тиловова, Шодиева, Норбекова, Зарипова, Илашева, Зоирова, Камолтоева (Зайниддинова 58, Шарипова 77), Шойимова, Бурхонова, Қудратова, Хабибуллаева (А. Норбоева 90).


Манба: championat.asia