

"Бу жуда ҳам қийин ўйин бўлади. Эрон кучли терма жамоа, айни пайтда улар ажойиб формада. Уларнинг дарвозасига гол уриш осон иш эмаслигини кўриб турибмиз. Уларнинг ҳимояси кучли".
"Учрашувга танлаб олинган режамизга асосланиб ўйнашимиз керак. Шунда ижобий натижага эришишимиз мумкин. Ҳар бир футболчи шериги учун ҳам ўйнаши лозим. Бу босқичдаги барча баҳслар қийин ўтмоқда, бироқ Сурия ўзининг кучли томонларини кўрсатмоқда ва ижобий натижалар қайд этмоқда", - дейди Айман Ҳаким ОФК расмий сайтига.



