UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  0 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  25 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  23 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  26

Айбек Нурбаев: "Про лига етакчилари орасидаги энг кучли жамоа бу "Динамо" Янгиликлар

Айбек Нурбаев: "Про лига етакчилари орасидаги энг кучли жамоа бу "Динамо"

Про лига 17-туридан ўрин олган "Арал" – "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Айбек Нурбаев учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Уч очко бизга жуда зарур эди. "Локомотив" билан дуранг қайд этган "Динамо" ҳам бу учрашувга катта эътибор қаратди. 19 августда охирги ўйинимизни ўтказдик. Уч ҳафта ўйин амалиётисиз қолдик. Шу сабаб ҳам йигитларнинг жисмоний ҳолатида камчиликлар бўлди. Бундай катта пауза бўлса, йигитларни формада ушлаб туриш қийин бўлади. Ўйинга келсак, икки тайм икки хил бўлди. Биринчи бўлимда "Динамо" устунлик қилди, иккинчи бўлимда эса бизнинг устунлигимизда ўтди. Вазиятлардан фойдалана олмадик.

- 15 сентбрь куни "Хоразм"га қарши ўйиндан сўнг, яна катта пауза юзага келади. Ўйинлар орасидаги бунчалик катта танаффусга фикрингиз қандай?

- Бу ПФЛнинг қарори. Биз нима ҳам қила оламиз. Кўнишдан бошқа иложимиз йўқ. "Хоразм"га қарши ўйин эса олти очколик учрашув бўлади. Ўйинга яхшилаб тайёрланиб, бор кучимизни ишга соламиз. Бугун учрашувга келган мухлислардан узр сўрайман. Келишгани учун раҳмат деб айтаман. 

- "Динамо" барибир Суперлига даражасидаги жамоа. Биринчи таймда ўйинимиз унчалик ҳам ўхшамади. Бунга сабаб нима бўлди?

- "Динамо" таркибида тажрибали ўйинчилар кўп. Бундан ташқари, легионерларнинг таъсири ҳам жамоа ўйинида бор. Шу жиҳатлар уларга устунлик бермоқда. "Динамо" кубокда ҳам ярим финалга етиб борди. "Қўқон-1912", "Локомотив" клублари билан ўйнадик. Бу уч етакчи жамоалардан энг кучлиси деб "Динамо"ни биламан. "Динамо" Суперлигага лойиқ жамоа. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика