"Аякс" - "Тоттенхэм" учрашувида немис ҳакамлари ишлайди

Aslanov Jasurbek
6 май 2019
УЕФА расмий сайти "Аякс" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Баҳс Феликс Брих бошчилигидаги немис ҳакамлари бригадасига топширилди. Қанотларда Марк Борш ва Штефан Лупп ишлашади. Видеоассистентлар - Бастиан Данкерт ва Марко Фритц. Тўртинчи рефери Дениз Айтекин.

"Аякс" - "Тоттенхэм" баҳси 8 май куни Амстердамдаги "Йохан Круифф Арена"да бўлиб ўтади. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйин 1:0 ҳисобида Голландия клубининг ғалабаси билан якунланган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA