"Аякс" собиқ футболчисини ижарага олди

Mirjalol Normatov
12 янв 2020
"Аякс" вингер Райан Бабелни "Галатасарой"дан ижарага олди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, ижара 2020 йилнинг ёзига қадар давом этади. Бабель - "Аякс" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2004-2007 ҳамда 2012-2013 йиллар давомида клуб шарафини ҳимоя қилган.

Ушбу мавсумда Бабель Туркия чемпионатида 20 ўйинда қатнашиб, 5 гол ҳам 2 ассистентлик қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal