

20 ёшли футболчи Нидерландия терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида Полша термасини 2:0 ҳисобида мағлуб қилган учрашувда илк бор ватани учун майдонга тушди. Маълум бўлишича, ёш ўйинчининг ҳаракатлари узоқ вақтдан буён топ-клублар томонидан кузатилиб келинади. У Райан Гравенберхнинг Мюнхеннинг “Бавария”сига ўтганидан кейин ажойиб ўйин кўрсатди. Кеннет Нидерландия чемпионатининг 7 ўйинида майдонга тушиб 3 гол ва 2 асист қайд этди. Шу билан бирга у “Аякс”нинг Чемпионлар Лигасидаги иккала учрашувида ҳам майдонда ҳаракатланди.



