UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  2 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  26 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди? Янгиликлар

"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов U-17 Осиё Кубогида ғолиб чиққан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Учрашувда муҳим фикрлар билдирилди, маслаҳатлар берилди. Аввалги мундиалда қатнашган футболчилардан хулоса қилиш кераклиги айтилди. 

"Бир илтимосимни футболчилар эшитиши керак. Аввал ҳам Жаҳон чемпионатларида иштирок этганмиз, тажриба тўплаганмиз. Ўша пайтда ҳам машиналар берилган. Машғулотлар қолиб кетиб, ҳар хил ўртоқлар пайдо бўлган. Улар машҳурлигига ўртоқ, холос. Дўст бундай бўлмайди. Бундай ўртоқларни ҳайданглар. Бизни зиёфатларга боришга вақтимиз бўлмайди. Бир нарсага эришиш учун бир нарсани қурбон қилиш керак. Вақт тез ўтади. Бир дақиқани ҳам бекор ўтказмаслик керак. 

Катта футболчи бўлиб самолётингиз бўлсин, лекин оёғингиз ердан узилмасин. Манманликка берилмаслик лозим. Оёқ ердан узилмаса, худо ҳам йўлингизни очади. Оғир босиқлик, мураббийлар кўрсатмаси билан ишланса яхши бўлади. Сизлар руҳан кучли футболчисизлар. Буни майдонда кўрсатдинглар. Баланд руҳ билан кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрилса, ҳеч қандай ҳакам тўсқинлик қила олмайди. Эртага ким шунга амал қилса, акаларимиз хатоларини такрорламасак, охирги манзилгача етиб бора оламиз",- дейди Равшан Эрматов.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика