Австрия терма жамоаси Забитцерни йўқотди

Sherzod Nurmatov
5 сен 2021, 21:17
"Бавария" ва Австрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марсель Забитцер 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Шотландияга қарши ўйинда қатнашмайди.

Футболчи ҳозир ўз клуби ихтиёрида бўлиб турибди. Ярим ҳимоячининг мушаклари жароҳатланган, бу эса 7 сентябрь куни бўладиган ўйингача тикланишига тўсқинлик қилади.

"Бавария" тиббий штаби Австрия футбол федерацияси ва терма жамоа бош мураббийи Франко Фода билан маслаҳатлашди. Суҳбат натижасида улар Забитцер тикланиш жараёнини Мюнхенда давом эттиришига қарор қилишди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bayern Strikes