Австралиялик футболчи "Пахтакор"га ўтишга яқин

Tolibjon Qosimov
1 авг 2017
Бугун сайтимизда Австралиянинг "Перт Глори" клуби ярим ҳимоячиси Ростин Гриффитс яқин вақт ичида Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.

Бироз аввал "Пахтакор" клуби расмий сайти Гриффитс билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар берди. Унда ёзилишича, "Пахтакор" таркибига осиёлик футболчини қўшиб олиш юзасидан музокара олиб бораяпти.

Австралия "А" лигасида "Перт Глори" сафида ўйнаётган ярим ҳимоячи билан клуб музокараларга киришган. Ҳар икки томон келишувга эришган тақдирда шартномага имзо чекилади ва Гриффитс фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради.


Олий лигага Австралиядан футболчи келмоқда


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz