UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  0 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  104 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0

Австралия U-23 ўйинчиси: "Биз бу мусобақада чемпион бўла оламиз" Янгиликлар

Австралия U-23 ўйинчиси: "Биз бу мусобақада чемпион бўла оламиз"

Юртимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи турида Австралия U-23 термаси Қувайт U-23 жамоасини (2:0) мағлуб қилди.

Ўйиндан сўнг,  Австралия U-23 термаси бош мураббийи Тревор Морган ва ўйиннинг энг яхши ўйинчиси Жей Рич Багуэлоу матбуот анжуманида қатнашишди.

-Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи ўйиндаги ғалаба жуда муҳим эди. Жуда қийин ўйин бўлди. Сабаби, Қувайт таркибидаги ўйинчилар жуда кучли. Мен жуда бахтлиман. Энди кейинги ўйин ҳақида бош қотиришни бошлаймиз.

- Ўйинчи Жей Рич Багуэлоуга савол. Мусобақани қандай бошлаб олдингиз?

- Биринчи ўйинда ғалаба қозондик. Биз бунга ишонгандик. Охирида яхши натижа қайд эта олдик. Бор эътиборимиз энди кейинги ўйинга қаратилади.

- Жаноб мураббий, бу ўйинда устунликка эришдингиз. Бу ўйиндан қандай саволларингизга жавоб олдингиз?

- Ҳа сиз ҳақсиз, бу ўйинда биз катта устунлик кўрсатдик. Боғловчи вазиятларда қандай ҳаракат қилиш устида ишлашимиз лозим. Бу ўйиндан айнан шу нарсани тушуниб олдик.

- Ўйинчига савол. Жамоангиз ушбу мусобақада чемпион бўлишига ишонасизми?

- Албатта, мен нимага қодир эканлигимизни бугун кўрдим. Ҳа, албатта чемпион бўла оламиз.

- Жаноб мураббий ушбу ғалабада кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун қўшимча ишонч берадими?

- Биринчи ўйинда ғалаба қозониш ҳар доим ишончни оширади. Биз ўсишда давом этишимиз лозим. Кейинги икки ўйинни интизорлик билан кутмоқдамиз. Албатта, ишонч жуда муҳим фактор. Аммо кейинги икки ўйинда ғалаба қозониш учун биз аввалги ўйиндан кўра яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика