Австралия ТЖ устози мамлакат бош вазирига мурожаат қилди
14 июн 2022 09:00
Янгиликлар
Австралия ТЖ устози мамлакат бош вазирига мурожаат қилди
ЖЧ-2022 саралашининг қитъалараро плей-оффида Австралия пенальтилар сериясида Перуни енгиб, мундиалнинг 31-иштирокчисига айланди.
Мазкур ғалабадан кейин австралияликлар устози Грэм Арнольд ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
“Йигитлар бу ерга етиб келишлари учун нималарни бошдан кечирганини ҳеч ким билмайди. Бу жуда оғир бўлди ва бутун жамоа борини бергани ақл бовар қилмас ҳолат. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун саралашдан ўрин олган 20 та ўйинда қатнашишимизга тўғри келди, улардан 16 таси меҳмонда бўлиб ўтди. Қийин бўлди, аммо уддаладик. Австралия бош вазири Энтони Альбанезедан бу воқеани нишонлаш учун барчага дам олиш куни беришга чақирдим, чунки бу тарихдаги энг ёрқин ютуқлардан биридир”, дейди Арнольд.
Эслатиб ўтамиз, Австралия “Д” гуруҳида Дания, Франция ва Тунис билан баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар