Австралия терма жамоаси бош мураббийсиз қолди
20 сен 2024 19:34
Янгиликлар
Австралия терма жамоаси бош мураббийсиз қолди
ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичини ёмон бошлаган футбол бўйича Австралия терма жамоаси тарихида бугундан янги давр бошланади.
Австралия термаси бош мураббийи Грэм Арнольд ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этишини маълум қилди.
Арнольд 2018 йилнинг ёзидан бери Австралия терма жамоасини бошқариб келаётганди. "Соккероуз" унинг қўл остида ЖЧ-2022 1/8 финалига қадар етиб борган ва Аргентинага мағлуб бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 саралаш босқичи 3-босқичининг дастлабки икки ўйинида Австралия атиги 1 очко тўплаганди. Терма жамоа Баҳрайнга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, Индонезия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Австралия 10 октябрь куни 3-тур учрашувида Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар