

- Бугунги ўйин ҳақида...
- Барчани қийин ғалаба билан табриклайман. Ўйин шундай руҳда кечишини билардик. Имкониятлардан фойдаланиб, уч очкони қўлга киритдик.
- ОКМКнинг охирги ўйинлардаги муваффақиятсизлиги ҳақида...
- Ҳар қандай ўйиннинг ўзига яраша қийинчилиги бор. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз.
- Терма жамоага чақирилгани ҳақида...
- Бу янгилик билан барча жамоадошларим, яқинларим, илк навбатда, оила аъзоларим табриклади. Расмий равишда биринчи маротаба миллий терма жамоага чақирилганимдан хурсандман. Худо хоҳласа, бу жараён давомий бўлиши учун ҳаракат қиламан.




