"Атлетико"нинг январдаги энг яхшиси ўийнчиси Луис Суарес: "Сени қадрлашгани жуда ҳам ёқимли"

Alisher
13 фев 2021
Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес мухлислар талқинига кўра "Атлетико"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

"Эл Пистолеро" ўтган ойда жамоа сафида 6та гол ва 1та ассист қайд этди.

"Сени қадрлашгани жуда ҳам ёқимли. Мухлислар "Атлетико"даги ўйинимни баҳолашганидан мамнунман. Бу мен ўз ишимни аъло даражада бажараётганимни кўрсатади.

Ҳозир ҳамма чиройли кетмоқда. Биз учун энг асосийси - кейинги ўйинларда ғалаба қозонишда давом этиш", - дейди Суарес.

34 ёшли форвард жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 2та ассист қайд этди.

[instagram]

 [/instagram]


AlisherМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com