

Ярим ҳимоячи "Лас-Пальмас"га ўтди. Томонлар келаси мавсум сўнггига қадар ижара битими тузишди.
Қайд этиш керакки, Витоло футболдаги йўлини айнан "Лас-Пальмас"дан бошлаган. У шундан сўнг узоқ вақт давомида "Севилья"да ўйнади ва Европа Лигасини уч бор қўлга киритди.
Ярим ҳимоячи "Атлетико"га 2017 йилда келди. У мадридликлар билан бирга Ла Лига, Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубоги ғолибига айланди.



