"Атлетико" Хулиан Альварес билан маош масаласида музокара ўтказмоқда. Трансфер ҳал бўлганича йўқ
06 авг 2024 22:35
Янгиликлар
"Атлетико" Хулиан Альварес билан маош масаласида музокара ўтказмоқда. Трансфер ҳал бўлганича йўқ
Томонлар ҳали келишиб олишгани йўқ.
"Атлетико" клуби Хулиан Альвареснинг агенти билан музокараларни давом эттирмоқда. Икки томон бир тўхтамга кела олмаяпти. Альварес ПСЖдан йилига 10 млн евролик маош таклифини олган. Шу сабаб ҳам футболчи Мадрид клуби билан маош борасида музокара ўтказмоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Атлетико" таклифни 2-3 млн еврога оширган.
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоада Альварес ва Конор Галлахерни кўрмоқчи.
Хабар берилганидек, "Сити" футболчини сотишга тайёр. Айни вақтда гап "Атлетико" ва Хулиан Альварес ўртасидаги музокарада қолган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар