UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  0 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  18 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  12 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  18 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

"Атлетико" ва "Барселона" Амрабат учун курашади Янгиликлар

"Атлетико" ва "Барселона" Амрабат учун курашади

Мадрид клуби "Фиорентина" футболчиси Софьян Амрабатни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Марокаш терма жамоаси аъзоси январь ойидаги трансферлар ойнасида кўплаб клубларнинг бош мақсадига айланган эди. Буни ярим ҳимоячининг акаси ҳам тасдиқлади. 26 ёшли футболчи айни пайтда энг кўп эътиборни ўзига тортиб келаётган ўйинчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Амрабатни ўз такркибига қўшиб олишни ният қилганлар орасида Ла Лигада "Барселона"дан ташқари "Атлетико" Мадрид ҳам пайдо бўлди. Клуб африкалик футболчини "Ванда Метрополитано"га келтириш учун жиддий уринишни амалга оширади. Амрабатнинг ўзи Испания чемпионатига йўл олишни истайди. "Атлетико" у қадрлайдиган клублар қаторида. У яқинда пойтахт клуби бош мураббийи Диего Симеонени мақтади ва бу унинг "Атлетико"га ўтиши ҳақидаги тахминларни кучайтирди.

"Атлетико" Мадриднинг Амрабатга бўлган қизиқиши жамоада Аксель Витсельнинг келажаги ноаниқ бўлган бир пайтда юзага келди. Италия клуби юлдузи бельгиялик ярим ҳимоячининг ўрнини тўлдириши мумкин. Витселнинг клуб билан шартномаси мавсум охирида ниҳоясига етади. Унинг отаси футболчи клубни тарк этишига ишора қилди.

"Атлетико" Софьян Амрабат учун "Барселона" ва "Ливерпуль" билан рақобат қилишига тўғри келади. А Серия вакили футболчисини арзонга қўйиб юбормаслиги тайин. Каталония клуби молиявий қийинчиликлар шароитида марокашлик ўйинчини харид қилишга қурби етмаслиги мумкин. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика