

"Ал Шабаб" бельгиялик ярим ҳимоячининг трансфери борасида "Атлетико" билан келишувга эришди. Трансфер суммаси 15 миллион еврони ташкил этмоқда.
Футболчининг ўзи ҳам аввалроқ Ар Риёд клуби билан 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришганди. У тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун Саудия Арабистонига йўл олади.



