"Атлетико" тўхтамаяпти, улар энди "Барселона" футболчиси билан келишиб олишди
14 авг 2024 17:56
Янгиликлар
"Атлетико" тўхтамаяпти, улар энди "Барселона" футболчиси билан келишиб олишди
Ёзги трансфер ойнасида анча фаол бўлаётган "Атлетико" яна бир келишувни амалга оширишга яқин туришибди.
Марказий ҳимоячи Клеман Лангле "Барселона"дан "Атлетико"га ўтиши мумкин.
"COPE"нинг маълум қилишича, франциялик ҳимоячи ва Мадрид клуби ўзаро келишувга эришган.
Айни пайтда "Атлетико" маошлар дафтарчасидан жой бўшатиш учун баъзи футболчиларини сотишни мўлжалламоқда.
Келтирилишича, "Вильярреал" ҳам Лангле билан шартнома имзоламоқчи, аммо футболчи "матрасчилар" вариантига урғу бермоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар