"Атлетико" сардори дерби олдидан: "Реал"ни "Ванда Метрополитано"да ютиш вақти келди"
27 сен 2019 13:23
Янгиликлар
"Атлетико" сардори дерби олдидан: "Реал"ни "Ванда Метрополитано"да ютиш вақти келди"
Эртага Мадрид дербиси бўлиб ўтади.
"Реал" ҳозирда яхши ҳолатда эмас, аммо Коке бу ҳолатга кўп ҳам аҳамият бериш керак эмас деб ҳисоблайди.
"Бу нотўғри. "Реал" ҳеч қачон кучсиз жамоа бўлмаган. Ҳеч ким ўлимгача таслим бўлмайди. Улар ҳозир чемпионат пешқадамларидир ва бу тасодиф эмас", - дейди "Атлетико" сардори.
"Матрасчилар" 2017 йилдан буён "Ванда Метрополитано" стадионида ўйнашмоқда, фақатгина клуб "Реал" устидан бу ўйингоҳда ғалаба қозонмаган.
"Мен бу биринчи ғалабамиз бўлишини хоҳлайман. "Реал"ни "Ванда Метрополитано"да ютиш вақти келди.
Бу қасос олиш дегани эмас. Шунчаки биз 2 йилдан бери ушбу стадионда ўйнаяпмиз ва мухлислар биздан дербида ғалаба кутишмоқда".
"Атлетико" - "Реал" ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар