"Атлетико" ПСЖ ҳужумчисини 15 миллион еврога харид қилишга тайёр
17 янв 2020 13:30
Янгиликлар
"Атлетико" ПСЖ ҳужумчисини 15 миллион еврога харид қилишга тайёр
Мадриднинг "Атлетико" клуби ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан музокараларни давом эттирмоқчи.
Испан клуби раҳбарияти январда шартнома имзолаш учун 32 ёшли футболчининг трансфери учун 15 миллион евро сарфлашга рози бўлди.
Эслатиб ўтамиз, уругвайлик бомбардирнинг француз гранди билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Олдинроқ, ПСЖ Каванининг сотувидан 30 миллион евро олишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
2013 йилдан бери ПСЖда ўйнаётган Кавани жорий мавсум Франция чемпионатида 9та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар