

Мадрид клуби январ ойидаги трансфер ойнаси вақтида 26 ёшли белгиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр, аммо белгиялик футболчининг ўзи мавсум якунига қадар Францияда тўп тепмоқчи эканлигин маълум қилганди.
Парижликлар раҳбарияти эса ушбу вазиятдан фойдаланиб “Атлетико” посбони Ян Облакнинг трансфери борасида яна уриниб кўришмоқчи.
“ПСЖ” спорт директори Антеру Энрике жамоа дарвозабони Альфонсо Ареоляга ишонч билдирмаяпти ва у билан шартномани узайтирмаяпти. Парижликлар спорт директори ёз оёидан буён 24 ёшли словениялик посбонни кузатиб келмоқда.



