

"Матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоне ўйинчига ушбу мавсумда ишонч билдирмоқда. Олдинроқ, Саулга "Рома" томонидан қизиқиш бўлаётгани айтилган эди.
27 ёшли хавбекнинг бугун бўлиб ўтадиган "Атлетико"нинг "Валенсия"га қарши Ла Лига доирасидаги ўйинда асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.
Ньигеснинг "Атлетико" билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. У Мадрид клубида 2013 йилдан бери ўйнайди.



