“Атлетико М” Симеоне қўл остида илк марта 90 дақиқа ичида 4 та гол ўтказди

25 окт 2018, 09:00
Кеча ЕЧЛ 3-тури доирасида “Атлетико Мадрид” “Боруссия Д”га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу мадридликларнинг 2011 йилдан бери қабул қилиб олган энг йирик мағлубияти. Клуб ўшанда “Барселона” 0:5 ҳисобида ютқазганди.

Шунингдек, матрасчилар илк марта Диего Симеоне қўл остида 90 дақиқа ичида 4 та гол ўтказиб юборди. Маълумот учун аргентиналик мутахассис клубни 2011 йил декабридан бошлаб бошқариб келмоқда.


Манба: Opta