

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "матрасчилар" мавританияликнинг трансфери борасида тўлиқ келишувга эришишди ва футболчининг бугун тиббий кўрикдан ўтишини кутишмоқда.
Аммо, Мадрид клуби бу билан тўхтамоқчи эмас: улар шунингдек "Валенсия" билан ҳимоячи Даниэль Васснинг трансфери борасида музокаралар олиб боришмоқда. Томонлар келишувга яқинлар ва битимнинг сўнгги деталларини келишиш қолди.



