"Атлетико" Ла Лигада ўзини кўрсатган Антонини сотиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
3 май 2025
Бразилиялик футболчи ҳозирда ижарада ўйнамоқда.

"El Chiringuitо" маълумотларига кўра, "Атлетико" Мадрид ижара асосида "Бетис"да тўп тепаётган "Манчестер Юнайтед"нинг бразилиялик вингери Антони хизматларидан фойдаланишга қизиқиш билдирмоқда.

Хабар қилинишича, "қизил иблислар" бразилиялик футболчи учун камида 50 млн евро олишни хоҳламоқда. Антонининг ўзи Мадрид жамоасига ўтиш имкониятига ижобий муносабатда.

"Манчестер Юнайтед" қанот ҳужумчисини қишда "Бетис"га ижарага берганди. Антони Севилья клуби сафида 19 ўйин ўтказиб, 6 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: El Chiringuitо