"Атлетико" Куньяни ижарага бериб юборди

Оқил Абдубарноев
25 дек 2022, 23:09
Ҳужумчи Матеус Кунья "Атлетико"ни тарк этиб, Англияга йўл олади.

"Вулверхэмптон" 23 ёшли футболчининг трансферини эълон қилди.

Бразилиялик футболчи мавсум охиригача ижарага олинган ва маълум шартларга кўра тўғридан-тўғри равишда сотиб олинади. Бунда у билан тузилган шартнома 2027 йилгача амал қилади.

Аввалроқ Куньянинг трансфери "бўрилар"га 40-50 миллион еврога тушиши хабар қилинганди.

Жорий мавсум ҳужумчи Ла Лигада 11 учрашувда 2 та голли узатмани амалга оширди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: wolves.co.uk