UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  1 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  6 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  5 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  13

"Атлетико" клуб тарихида энг кўп ўйин ўтказган ўйинчисини сақлаб қолмоқчи Янгиликлар

"Атлетико" клуб тарихида энг кўп ўйин ўтказган ўйинчисини сақлаб қолмоқчи

Теглар :  АтлетикоКоке
Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Коке Испания пойтахтида қолиши мумкин.

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клуб бошқарувчилари янги шартнома бўйича музокараларни бошлашди.

Коке Диего Симеоне жамоасининг ўзгартириб бўлмас муҳим элементи ҳисобланади. У жорий мавсум 38та ўйинда майдонга тушиб, 5та ассист қайд этди.

Аммо, "Атлетико" афсонасининг клуб билан битими мавсум сўнггида якунига етади. Агар янги шартнома бўйича келишувга эришилса, 32 ёшли футболчи "Атлетико"да қолади.

Коке бутун футболчилик фаолиятини "Атлетико"да ўтказмоқда. У клуб сафида 624та ўйинда майдонга тушиб, 47та гол ва 116та ассист қайд этди ва "рохибланкос" сафида энг кўп ўйин ўтказган ўйинчи ҳисобланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика