

"Бу менинг "Атлетико"даги сўнгги кунларим. Тез орада қайтаман, деб умид қиламан. Мен шундай бўлишини хоҳлайман. Чунки бу менинг уйим. Бу ердаги йиллар ишониб бўлмас даражада ажойиб ўтди – фаолиятимдаги энг яхши йиллар.
Клуб менга кўп нарса берди. Тез орада қайтаман, чунки "Атлетико" мухлисиман. Жамоага ёрдам бермоқчиман", - дейди 34 ёшли футболчи.

Хуанфран 2011 йили "Атлетико"га "Осасуна" клубидан ўтган. У мадридликлар билан 8 та совринни қўлга киритди. Уларни орасида Испания чемпионлиги ва 2 та Европа лигаси ғолиблиги бор.
Аввалроқ, "Атлетико"ни Антуан Гризманн ва Диего Годин тарк этиши маълум қилинганди.



