"Атлетико" ҳимоячиси жароҳат орттириб олди

Sherzod Nurmatov
8 мар 2024
Хосе Хименес бўлажак ўйинларда майдонга тушолмайди.

Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ҳимоячиси Хосе Хименес жароҳати сабаб бўлажак ўйинларда майдонга тушмайди, деб хабар бермоқда "Mística Uruguaya".

Қайд этилишича, 29 ёшли Хименес Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Интер" ва Испания чемпионатида "Барселона"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади. Ҳимоячи, шунингдек, яқинлашиб келаётган халқаро ойнада Уругвай терма жамоасига чақирилмайди.

Хименес ушбу мавсум "Атлетико" сафида 25 та ўйинда қатнашиб, 1 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mística Uruguaya