"Атлетико" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
07 окт 2023 14:29
Янгиликлар
Мадриднинг "Атлетико" клуби ўз расмий сайти орқали ҳимоячи Хосе Хименес билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Томонлар 2028 йилнинг июнига қадар мўлжалланган янги шартнома имзолади.
Уругвайлик футболчи 2013 йилдан буён "матрасчилар" таркибида ўйнаб келмоқда. 28 ёшли марказий ҳимоячи шу кунгача Мадрид клуби сафида 290 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган.
"Атлетико"нинг навбатдаги ўйини 8 октябрь куни ўз майдонида "Реал Сосьедад"га қарши ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар