

33 ёшли футболчи оёғида оғриқ борлигини айтди ва уни касалхонага юборишди. Хуанфран у ерда МРТ қилинди.
Маълумотларга кўра, футболчида мушак шикастланиши аниқланди. Шундай қилиб, унинг "Барселона"га қарши баҳсда иштироки сўроқ остида.
Жорий мавсум ҳимоячи "Атлетико" сафида 7та ўйин ўтказди.
"Атлетико" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ЛаЛиганинг 13-тур учрашуви 24 ноябрь куни "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.



