"Атлетико" футболчиси: "Бугун ирода намойиш этдик"
19 сен 2019 13:20
Янгиликлар
"Атлетико" футболчиси: "Бугун ирода намойиш этдик"
"Атлетико" ҳимоячиси Стефан Савич ЧЛ 1-тур доирасидаги "Ювентус"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ажойиб ўйин бўлди. Биз яхши ўйин кўрсатдик. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, аммо ўтказиб юборилган голдан сўнг режаларимиз ўзгариб кетди.
Иккинчи голдан сўнг эса биз характер намойиш этдик. Жамоа мағлубиятга учрашни истамади ва таслим бўлмади. Ушбу баҳсда яхши кураш олиб бордик ва биз дурангга лойиқмиз.
Биз ўйинда ютқазишни тан олгимиз келмади, чунки жамоамиз яхши ўйин кўрсатаётган эди. Бу футбол. Унда кичик жиҳатлар ҳам ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин. Биз ҳеч бўлмаса дурангга эриша олишимизни ҳис этдик.
Гол уриш ҳар доим ёқимли. Бу голим ЧЛдаги биринчиси бўлди ва бундан жуда хурсандман", - дейди Стефан Савич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар