"Атлетико" Фелипедан сўнг яна бир ҳимоячи сотиб олишга яқин

Alisher
29 май 2019, 16:07
"Эспаньол" ҳимоячиси Марио Эрмосо ёзда Каталония пойтахтини Испания пойтахтига алмаштириши мумкин.

Эрмосо "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Қаймоқранглилар" футболчининг сотувидан 15 миллион евроли ҳуқуқни сақлаб қолишган.

Футболчи жорий мавсум Ла Лигада 32та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Espana