"Атлетико" директори коронавирус туфайли ёзги трансферлар ойнасини бекор қилишни таклиф этди
28 мар 2020 13:32
Янгиликлар
"Атлетико" директори коронавирус туфайли ёзги трансферлар ойнасини бекор қилишни таклиф этди
"Атлетико" спорт директори Андреа Берта коронавирус туфайли бу йилги ёзги трансферлар ойнасини бекор қилиш ғоясини илгари сурди.
"Менимча, ёзги трансферлар ойнасини бекор қилиш мумкин, сабаби у чемпионатнинг тугаши билан кесишиши керак эди. Барча клублар ҳозирги таркибда январдаги трансферлар ойнаси очилгунга қадар қолишарди.
Клублар шунда инқирознинг оқибатларини ва инвестицияларнинг моҳиятини тушунишлари мумкин бўларди.
Аммо, ундан олдин мавсумни бошлаш учун имкониятни ва хавфсиз муддатни аниқлаб олиш керак", - дейди Берта.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин "Атлетико" ва "Барселона" клублари коронавирус туфайли келаётган зарарларни камайтириш учун маошларни камайтиришган эди. Катта эҳтимол билан бошқа клубларда ҳам тез орада бундай жараён кузатилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар