“Атлетико” Диопни сотиб олиши мумкин

Исса Диоп Мадрид клуби нишонида.

“Атлетико” ёзги трансферлар вақтида “Вест Хэм” ҳимоячиси Исса Диопни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. 23 ёшли французнинг трансфери учун клуб 40 млн евродан воз кечишга тайёр.

Диопга айни дамда “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Челси” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

“Вест Хэм”га 2018 йилда келган Исса жорий мавсум АПЛ доирасида 23 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол уришга эришди.


Манба: Don Balon