"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган

Aslanov Jasurbek
22 окт 2025
"Атлетико" учун нохуш анъана давом этади.

"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ёки умумий босқичда АПЛ жамоаларини меҳмонда ҳали бир марта ҳам юта олмаган.

Мадридликлар 6та шундай учрашувда икки бор дуранг қайд этган ва 4 марта мағлуб бўлган.

Сешанба куни "Атлетико" меҳмонда "Арсенал"га "Эмирейтс" стадионида 0:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Squawka