"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди

Alisher
22 июл 2024
Мадриднинг "Атлетико" клуби ўз сафини "Челси" ярим ҳимоячиси Конор Галлахер билан тўлдирмоқчи.

"Матрасчилар" "кўклар" бир йилдан сўнг шартномаси якунланадиган ўйинчини жорий трансфер ойнаси сўнггига қадар сотишда қийинчилик бўлади деб ҳисобламоқда. Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Атлетико" битим бўйича ишларни бошлаб юборди. Испан клуби англиялик билан алоқани ўрнатди.

Конор Галлахер – "Челси" тарбияланувчиси. У лондонликлар сафида барча турнирларда 95та ўйинда ҳаракат қилган.

Transfermarkt 24 ёшли Англия терма жамоаси хавбекини 50 млн еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano