Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди

Alisher Ostonov
9 фев 2026, 00:28
Ла Лига 23-тур доирасидаги "Атлетико" — "Бетис" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйиндаги ягона голни Антони 28-дақиқада урди. Бразилиялик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан Облак дарвозасига йўл топди.

"Атлетико" Ла Лигада 23 ўйиндан сўнг 45 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринда, "Бетис" эса 38 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.






Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia