“Атлетико” “Арсенал” ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Eldor Akmurzayev
25 июн 2022, 10:00
“Тўпчилар” аъзоси Эктор Бельерин фаолиятини “Атлетико”да давом эттириши мумкин.

Мадридликлар қанот ҳимоясини кучайтириш мақсадида Бельериннинг вариантини кўриб чиқишмоқда. 

“Арсенал” футболчининг трансферидан 20 млн евро ишлаб олмоқчи. Экторнинг клуб билан амалдаги келишуви 2023 йил июнига қадар амал қилади.

27 ёшли фулбек ўтган мавсум ижара асосида “Бетис”да ўйнаганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: AS