"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар

Sherzod Nurmatov
14 авг 2025
"Атлетико" "Ал Насср" ярим ҳимоячиси Отавиуга қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Мадрид клуби ҳозирда Саудия Арабистонида тўп тепаётган 30 ёшли футболчини сотиб олмоқчи. Маълум қилинишича, унга "матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоненинг шахсан ўзи қизиқмоқда.

Отавиу ўтган мавсум барча турнирларда 40 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Fichajes