"Атлетико" Аданга янги шартнома таклиф қилади

Alisher
11 июн 2020
Дарвозабон "Ванда Метрополитано"да яна бир йил қолиши мумкин.

33 ёшли Антони Аданнинг "Атлетико" билан тузган шартномаси июнь ойининг сўнггида якунига етади, аммо клуб дарвозабонга янги шартнома таклиф қилди.

Клуб Аданнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмоқда ва иккинчи дарвозабоннинг янги шартномани қабул қилишига умид қилмоқда. Бундай ҳолатда, "Атлетико" учун яқин трансферлар ойнасида дарвозабон мавзуси ёпилади.

Адан Ян Облакка ўринбосар сифатида 2 йил олдин "Атлетико"га ўтган эди. "Бетис"да биринчи рақамли дарвозабон бўлган Адан мадридликлар сафида жами 7та ўйинда майдонга тушди. Бироқ, Антонио Ян Облакнинг дунёдаги энг кучли дарвозабонларидан бири эканлигини тушунади ва ўйин борасида шикоят қилмаяпти.


AlisherМуаллиф
Манба: AS