"Атлетико" 2017/18 йилги мавсумдан бери илк бор ЕЧЛ 1/8 финалига чиқа олмади, ўша йили жамоа ЕЛда ғолиб бўлганди

Aziz Tukhtamuradov
27 окт 2022
"Атлетико" Чемпионлар лигаси плей-оффига чиқиш имкониятларидан маҳрум бўлди.

Диего Симеоне жамоаси 5-турда "Байер" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

5 та ўйиндан сўнг 5 очко жамғарган мадридликлар энди гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турган "Порту"ни (9 очко) қувиб ета олмайдилар. 

"Атлетико" 2017/18 йилги мавсумдан бери илк бора ЕЧЛ гуруҳ босқичида қолиб кетди. Ўшанда жамоа учинчи ўринни эгаллаб Европа лигасига йўл олишган ва якунда ушбу турнир ғолиби бўлишганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru