«Атлетик»ка қарши учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов нималар деди?
14 мар 07:58
Янгиликлар
«Атлетик»ка қарши учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов нималар деди?
«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Атлетик»ка қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Хуммельс? Бу футбол, ҳамма хатó қилади. Биз охиргача курашдик. Биринчи бўлим сўнггидаги гол биз учун қаттиқ руҳий зарба бўлди.
Нима бўлган тақдирда ҳам жамоа охиргача ҳаракат қилди, бироқ натижа қониқарсиз бўлди. Энди бор эътиборимизни А Серияга қаратишимиз лозим.
1:0 бўлган вақтда ҳам бизда имконият бўлди, аммо 10 киши билан ҳаракат қилиш доим қийинчилик туғдиради. Учрашув якунидан сўнг Хуммельс барчамиздан узр сўради. Биз у биланмиз!
Бир неча кундан сўнг А Серияда майдонга тушамиз. Бизда EЧЛга йўл олиш учун кичик имконият бор, биз шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз», — деди Шомуродов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар