

Исак Хиен 26-дақиқада ўз дарвозасига автогол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Жанлука Скамакка эса 50-дақиқада мувозанатни тиклади. Бошқа голлар урилмади ва бергамоликлар ўз уйларида очко йўқотишди.
Жонатан Давид 59-дақиқада ҳисобни очди. 83-дақиқада Андреа Камбьясо майдондан четлатилди. Аммо, бир дақиқадан сўнг Душан Влахович таблода ишончли ҳисоб порлашини таъминлади.



