

Италиялик футболчи бергамоликлар таркибида ўзининг муқим ўрнини топа олмаяпти. У жорий мавсум майдонда фақат 113 дақиқа ҳаракатланган. Шу туфайли "Аталанта" раҳбарияти Кальдаранинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи эмас.
Буни Маттианинг агенти Беппе Рисо ҳам тасдиқлади."Маттиа "Милан"га қайтади", — дейди у "Football Italia" нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, "Transfermarkt" портали 26 ёшли ҳимоячини айни пайтда 6 млн еврога баҳоламоқда.



